UZ

Сўнгги янгиликлар

03:25Англия лига кубоги. "Ман Сити" ва "Челси" мусобақани тарк этди. Тен Хагсиз МЮда йирик ғалаба ва бошқа натижалар  2 02:55Германия кубоги. "Майнц" "Бавария" олдида ожиз қолди. Мусиаладан хет-трик!  0 02:45А Серия. "Ювентус" "Парма" билан дуранг қайд этди, "Аталанта" "Монца"ни мағлуб қилди  2 00:40А Серия. "Интер" меҳмонда "Эмполи"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 00:35"Манчестер Юнайтед" клуб афсоналари иштирок этган видео орқали Де Йонг билан шартнома имзолашга уринган, аммо...  4 23:51ОЧЛ 2. "Насаф" – "Ал Ҳусайн" учрашувини қайси ҳакам бошқариши аниқ  1 23:30Аморим январда Каземиро, Антони, Эриксен, Линделёфни қўйиб юборишга тайёр. Мутахассис уларнинг ўрнига "Спортинг"дан ўйинчилар олиб келмоқчи  6 22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" – "Ал Райян" учрашувини қайси ҳакам бошқариб бориши маълум  11 22:17Неймар Бразилия терма жамоасидан 2025 йилгача уни йиғинларга чақирмасликни сўради  10 21:50Агуэро "Олтин тўп" ҳақида: "Футбол фақат "Реал" учун эмас. Улар жуда эркаланиб кетишди"  42 21:25Пеп Гвардиола МЮнинг бўлажак бош мураббийи ҳақида гапирди  6 20:59"Барселона" 21 ёшли футболчиси билан узоқ муддатли янги шартномани имзолайди  5 20:32Александр Ежов: "10 киши бўлиб ҳам яхши ўйнадик ва вазиятларга эга бўлдик. Дуранг адолатли натижа бўлди"  1 20:06"Биз ҳеч қачон дуранг натижадан қониқмаймиз"  2 19:49"Бу "Олтин тўп" тарихидаги энг катта адолатсизлик"  40

Ўзбекистонга қарши Тошкентдаги ўйинда Эрон етакчилари ўртасида келишмовчилик содир бўлган Янгиликлар

Ўзбекистонга қарши Тошкентдаги ўйинда Эрон етакчилари ўртасида келишмовчилик содир бўлган

Бир неча кундан сўнг "Интер" футболчисига айланадиган Меҳди Тареми воқеа қаҳрамонларидан бирига айланган.

Хабарингиз бор, яқинда 2026 йилги жаҳон чемпионати Осиё қитъаси саралаши 3-босқичига қуръа ташланди. Сречко Катанец бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳида Эрон, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Қирғиз Республикаси ва Шимолий Корея билан бир гуруҳдан ўрин эгаллади.

Мундиалга гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоа тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади. Ўзбекистон терма жамоасига Эрон ва Қатар асосий рақобатчи сифатида кўрилмоқда. Икки жамоа ҳам "оқ бўрилар" учун бегона эмас. Қатар билан Осиё кубоги плей-офф босқичида тўқнаш келган бўлсак, Эрон билан иккинчи саралаш босқичида икки маротаба куч синашишга улгурдик. 

Қуръадан аввал биринчи саватчадан жой олган ва амалда гуруҳ фаворити сифатида кўрилаётган Эрон бир қатор етакчи футболчилари билан машҳур. Бироқ оммага ошкор қилинмаётган бўлса-да, жамоадаги ички муҳит ҳавас қиларли даражада эмас. 

Терма жамоа бош мураббийи Амир Ғалинои мамлакат футболи тепасида турган амалдорлардан норози эканлигини бир неча бор билдириб ўтган. Жумладан, иккинчи босқич доирасида Ўзбекистонга қарши ўз майдонидаги ўйин олдидан сафар парвозлари бўйича ташкилий ишлар тўғри йўлга қўйилмаганлиги сабабли футболчиларда чарчоқ аломатлари ва жароҳатлар юзага келаётганини таъкидлаганди. 

"Ҳозир мени ташвишга солаётган нарса жамоанинг тикланиши ва футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳисобланади. Афсуски, футболчилардан бирини йўқотдик. Саид Меҳри мушаклари зўриқиши туфайли жароҳат олган ва бунга тўғри йўлга қўйилмаган парвозлар сабаб бўлган. Биз сўнгги сафаримиз давомида қийинчиликларга дуч келдик ва бундан бироз ранжидик. Терма жамоанинг қадр-қиммати, шахсияти бундан баланд. Хитойдан келган сайёҳ бизни кўриб, “Мамлакат терма жамоаси шу тариқа парвоз қилиши керакми?” деди. Умид қиламанки, раҳбарият учинчи саралаш босқичида терма жамоа ҳақида ўйлашади, чунки футбол одамларга завф бағишлайди. Одамлар бу муаммолар учун бизни айблашга ҳақли. Расмийлардан терма жамоанинг учинчи саралаш босқичи ҳақида ўйлашларини истайман, чунки футболчилар чиндан ҳам астойдил меҳнат қилишяпти, йигитлар кўп куч сарфламоқда ва мен уларнинг ҳар бирига ўз миннатдорчилигимни билдираман".

Ёдингизда бўлса, Ўзбекистонга қарши сафар чоғида Эроннинг Zagros авикомпаниясига тегишли самолётда тўғридан-тўғри Теҳронга учиши керак эди. Аммо негадир ушбу самолёт Теҳрондан Тошкентга тахминан 5 соат кечиккиан ҳолда учган ва ўз-ўзидан терма жамоа аъзолари самолётни Тошкентдаги аэропортда кутишга мажбур бўлди. Ўзбекистон Теҳронга кеч учиб бориши туфайли Теҳрондаги бугунги машғулотлар ҳам бекор қилинди.

Ғалинои, шунингдек, қуръа натижалари ҳақидаги гапирар экан, қийин гуруҳдан ўрин олгани, рақиблари сўнгги йилларда футболга катта сармоя киритаётганига қарамай, жаҳон чемпионатига йўл олишига ишонч билдиришини таъкидлади. Шу билан бирга, мураббий яна бир маротаба мансабдорлар чўнтагини қаппайтириш учун эмас, терма жамоа манфаати учун хизмат қилиши лозимлигини қўшимча қилди.

Эронда асосий кучни ҳамон тажрибали футболчилар ташкил этади. Жамоада авлодлар алмашинуви жараёни қийин кечмоқда. Ғалинои йиғинларга ҳамиша ёшларни жалб этаётгани, бироқ улардан кўнгли тўлмаётганини ҳам маълум қилган. Асосий таркибнинг катта қисми "қария" футболчилардан иборат. Жумладан, иккинчи босқич доирасида Ўзбекистонга қарши майдонга тушган 11 нафар ўйинчининг 9 тасини 29 ва ундан катта ёшдаги футболчилар ташкил этган.

Қолаверса, етакчилар ўртасида ҳам турли низолар учраб турмоқда. Яқинда бир неча кундан сўнг Италиянинг "Интер" клуби футболчисига айланадиган Меҳди Тареми "Top Football" телекўрсатувида чиқиш қилди. 31 ёшли футболчи интервью давомида Ўзбекистонга қарши иккала учрашувни ҳам ёдга олди. 

"Ўзбекистонга қарши Тошкентдаги ўйинда катта устунликка эга бўлдик, учрашувда уч-тўрт тўп фарқи билан ғалаба қозонишимиз мумкин эди, аммо иккинчи бўлимда баъзи ножўя ҳаракатлари туфайли бунга эриша олмадик. Бу ҳақда гапиришни хоҳламайман. Жавоб ўйини эса ҳеч кимни қизиқтирмади. Терма жамоа кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилиб бўлганлиги сабабли футболчилар бу ўйинга жиддий эътибор қаратишмади. Беллашув олдидан футболчилар ва ходимларни диққатли бўлиши ҳақида қанчалик огоҳлантирмайлик, афсуски, улар қулоқ солишмади".

Форс нашрларининг маълум қилишича, Эроннинг Ўзбекистонга қарши Тошкентдаги учрашувида етакчи футболчилар ўртасида келишмовчиликлар содир бўлган. Ўша ўйинда Сардор Азмун терма жамоа сардорлик боғичи остида майдонга тушганди. 75-дақиқага келиб, мураббий уни алмаштиришга қарор қилди. Бу вақтга келиб, Ғалинои дам олиш учун захира ўриндиғидаги жойига ўтирганди. Майдонни тарк этаётган Азмун нисбатан ёши катта бўлган Эҳсон Ҳожисафидан боғични кимга қолдириши кераклигини сўрайди. Захирадаги 34 ёшли футболчи эса унга дарвозабон Алиризо Бейранванд лойиқлигини айтди. 

Боғич олишни кутиб турган Тареми эса очиқчасига норозилигини билдирди. Ҳали боғич етиб келмаган дарвозабон уни Таремига беришга рози бўлди, бироқ "Порту"га тегишли бўлган ҳужумчи ғазаб устида буни рад этди. Ҳатто қўлидаги боғични ечиб, Ҳожисафига "Терма жамоага мен туфайли таклиф қилингансан!", деб айтган ва майдонни тарк этмоқчилигини ҳам маълум қилган. Ёдингизда бўлса, ўша лаҳзада тўхталиш юзага келиб, вазиятга аралашган терма жамоа таржимони майдондан четлатилганди. 

Таремининг сардорлик боғичини олишдан бош тортгани акс этган видеолавҳани томоша қилиш

Учрашув якунлангач, Ғалиноининг ўша пайтдаги маслаҳатчиси Ходадад Азизи иккала футболчини ҳам терма жамоадан четлатиш кераклигини талаб қилган, бироқ унинг илтимоси қондирилмаган. Бироқ бу воқеа ҳақида расмий муносабат билдирмаган. Кейинчалик футболчилар ўртасидаги адоват йўқолган бўлиши мумкин, улар биргаликда кўпгина ўйинларда иштирок этишди. Аммо воқеа барибир терма жамоа муҳитига салбий таъсир ўтказгани аниқ. 

Тареми кўрсатув давомида Сардор Азмунга ҳам таъриф буриб, у футболдан кўра отларни кўпроқ ёқтиришини айтди. 

"Терма жамоада ёши катта футболчилардан мен, Сардор, Жаҳонбахш, Саид ўзаро кўп мулоқот қиламиз. Сардор Азмун юқори савияли ва ўта истеъдодли футболчи саналади. Бироқ у руҳий жиҳатдан футбол ўйнашдан кўра от минишга тайёрроқ. Унинг бутун ўй-хаёли тулпорларда. У отларни яхши кўради. Агарда Азмун бор эътиборини футболга қаратганида, дунёнинг энг кўзга кўринган юлдузларидан бири бўлиши мумкин эди".

Эслатиб ўтамиз, учинчи босқич доирасида ҳам Ўзбекистон ва Эрон яна икки маротаба тўқнаш келади. Дастлабки ўйинга 10 октябрь санасида мамлакатимиз мезбонлик қилса, жавоб ўйини келаси йилнинг 25 март куни форс ўлкасида ўтказилади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика