

Қирғиз Республикаси терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алимардон Шукуров Ўзбекистонга қарши учрашувда майдонга тушмайди.
Шукуров терма жамоага келгунига қадар ўз клубида жароҳат олганди. Терма жамоа шифокорлари бир қанча уринишларига қарамай, футболчи формасини тиклай олмади.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичидан ўрин олган беллашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.



