Ўзбекистонда туғилган футболчи "Енисей"га ўтишга яқин

Alisher
21 июл 2020
"Краснодар" собиқ ҳимоячиси Николай Марков "Енисей" қароргоҳига етиб келди.

Красноярск клуби ўтган мавсумни "Краснодар-2"да ўтказган 35 ёшли футболчи билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Николай Марков 1 июлдан бери эркин агент мақомида юрибди.

Тошкентда туғилган футболчи бунга қадар "Трактор", "Рубин-2", "Металлург" (Липецк), "Луховици", "Салют-Энергия", "Краснодар", "Урал" ва "Кубань" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.


AlisherМуаллиф
Манба: matchtv.ru