Ўзбекистон - Хитой. Учрашувни Шри-Ланкалик ҳакам бошқариб боради

Narzulla Saydullayev
8 окт 2016
11 октябрь куни ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон ва Хитой учрашуви бўлиб ўтади.

Бу ўйинни Шри-Ланка мамлакатида туғилган ҳакам бошқариб борадиган бўлди. Бош ҳакам Хеттикамканамге Перера 2004 йилдан буён халқаро ўйинларда ишлаб келмоқда. У ҳозирга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўйинларда ишламаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўйин 11 октябрь куни соат 18:00да бошланади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia