

Бу ўйинни Шри-Ланка мамлакатида туғилган ҳакам бошқариб борадиган бўлди. Бош ҳакам Хеттикамканамге Перера 2004 йилдан буён халқаро ўйинларда ишлаб келмоқда. У ҳозирга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўйинларда ишламаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўйин 11 октябрь куни соат 18:00да бошланади.



