UZ

Сўнгги янгиликлар

10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  2 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  2 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  4 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  11 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  4 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4

Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси ўртасида кўп йиллардан буён самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Бу ҳамкорлик тизимли бўлиб, шериклик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган. Бугунги кунга қадар турли даражадаги – миллий терма жамоалардан тортиб ўсмирлар ва аёллар жамоаларигача – мунтазам ўйинлар ўтказиб келинаётгани бунинг яққол исботидир.

Жумладан, жорий йилнинг октябр ойида икки мамлакат ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари ўртасида бир қатор ўртоқлик учрашувлари режалаштирилган:

12 ва 14 октябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон U-21 терма жамоалари ўртасида икки учрашув бўлиб ўтади.

3–14 октябрь кунлари Олмаота шаҳрида эса U-15 терма жамоалари ўзаро иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Шунингдек, ёшлар ва аёллар терма жамоалари иштирокида ҳам мунтазам тарзда ўзаро учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, айни пайтда Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Қозоғистон терма жамоасининг ФИФА кунлари доирасидаги беллашувлари аллақачон белгилаб қўйилгани сабаб, миллий жамоалар ўртасидаги учрашувни 2026 йилда ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Олдинроқ икки мамлакат миллий термалари ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказилмаслиги маълум қилинганди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
27 сен 01:38:49
Barcelona Champion
Rustam Ruziyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ЎФА ҚФФга араз қилмасдан МТЖ даражасидаги учрашув ўтқазиши керак эди. ЎФА ҚФФни айнан нима дегани учун ўйинни бекор қилганлигига аниқлик киритиши шарт, қолаверса ён қўшнимиз билан ёш боладек араз қилмасдан яхши қўшничилик қилишимиз керак. Кучли бўлсак ўйин билан исботлашимиз, кучсиз бўлсак мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак эди.
Бу араз шунчаки араз эмас. Мен озим козокман лекин Узбекистонда тугулиб шу юртда яшаяпман, менталитетимам шу юртникидек, козокстон залдан узбекистонни озига тенг кормайди, ютса кар кар килади ютказса жанжал чикариб ойинни токтатади. Умуман булар билан фудбол ойнаш керак эмас бошка бошка айнан биз учун булар ракиб эмас
   
27 сен 01:36:44
Barcelona Champion
Rustam Ruziyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ЎФА ҚФФга араз қилмасдан МТЖ даражасидаги учрашув ўтқазиши керак эди. ЎФА ҚФФни айнан нима дегани учун ўйинни бекор қилганлигига аниқлик киритиши шарт, қолаверса ён қўшнимиз билан ёш боладек араз қилмасдан яхши қўшничилик қилишимиз керак. Кучли бўлсак ўйин билан исботлашимиз, кучсиз бўлсак мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак эди.
Бу араз шунчаки араз эмас. Мен озим
   
27 сен 00:02:00
Otabek Sidikov
Rustam Ruziyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ЎФА ҚФФга араз қилмасдан МТЖ даражасидаги учрашув ўтқазиши керак эди. ЎФА ҚФФни айнан нима дегани учун ўйинни бекор қилганлигига аниқлик киритиши шарт, қолаверса ён қўшнимиз билан ёш боладек араз қилмасдан яхши қўшничилик қилишимиз керак. Кучли бўлсак ўйин билан исботлашимиз, кучсиз бўлсак мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак эди.
Тугри еш болалардек Араз килмаслик керак дейсиз.Лекин козоклар бизнинг Мундиалга чикганимизни хали хазм кила олишмаяпти .Буни матбуот ижтимоий тармоклардан билса булади.Менга айтингчи футболдами боксдами дзюдо еки курашдами качон Биз козоклар хакида бирор нима дедик .Хеч нарса демаймиз лекин улар дарров узбек бундай козок бундай деб тахлил килишга тушади .Агар бирор спорт турида козоклар олдинда булишса худо Олди .Кискаси УФФ тугри Иш килдим. Саволга яраша жавобни Олди КФФ .Энди Биз Мундиалга уйнаймиз шунга яраша обруйимиз бор ва шунга яраша жамоалар Билан уйнаш керак .Козогистон бунга арзимайди.
   
26 сен 21:13:44
Rustam Ruziyev
ЎФА ҚФФга араз қилмасдан МТЖ даражасидаги учрашув ўтқазиши керак эди. ЎФА ҚФФни айнан нима дегани учун ўйинни бекор қилганлигига аниқлик киритиши шарт, қолаверса ён қўшнимиз билан ёш боладек араз қилмасдан яхши қўшничилик қилишимиз керак. Кучли бўлсак ўйин билан исботлашимиз, кучсиз бўлсак мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак эди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика