UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Ўзбекистон-U22 "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон-U22 "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди

Тошкенитда йиғин ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Назорат учрашувидаги рақиб Ўзбекистон-U22 терма жамоаси бўлди. Ўйинда қўқонликлар кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Баҳс кутилганидек қўқонлик футболчиларнинг ҳужумлари билан бошланди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида, аниқроғи, 19-дақиқада олимпиячилар жарима майдончалари ичида қўқонлик футболчига нисбатан кўполик ишлатишди. Натижада бош ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини эса "Қўқон-1912"нинг янги аъзоси Анвар Ҳожимирзаев аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

31-дақиқада яна ўша тиниб-тинчимас Ҳожимирзаев рақиб дарвозасини ишғол этди. Ўнг қанотдан Муҳаммаданас Ҳасанов дарвоза томон зарба йўллаган эди. Тўп йўл-йўлакай Ҳожимирзаевга тегиб рақиб дарвозасидан ўрин олди. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам қўқонликларнинг фаоллиги билан бошланди. 68-дақиқада Мерзляков-Норбеков-Азимов комбинацияси гол билан тугаши мумкин эди. Азимовнинг зарбасини дарвозабон аранг қайтаришга улгурди. 76-дақиқада ҳисобни қисқарди. Ҳумоюнмирзо Иминов жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этди. Қолган дақиқаларда жамоалар қанча уринишмасин, ҳисобни ўзгаритиш ҳеч кимга насиб этмади.

Назорат учрашуви.
Ўзбекистон-U22 - "Қўқон-1912" - 1:2
Голлар:
Ҳумоюнмирзо Иминов (76) - Анвар Ҳожимирзаев (19 пенальти,31).
“Қўқон-1912”: Элдор Адхамов, Илхом Ваҳобов, Бобур Акбаров, Авазхон Маматхўжаев, Славко Лукич, Иқбол Маликжонов, Сардор Азимов, Сардор Етовқўзиев, Анвар Ҳожимирзаев, Муҳаммаданас Ҳасанов, Андрей Сидоров.
Захира: Музаффар Абдуллаев, Хуршид Хўжаев, Иван Йосович, Александр Мерзляков, Фарҳод Бекмуродов, Шоҳназар Норбеков, Мўмин Мелиев, Жамшид Раҳматуллаев, Бекзод Ҳошимов.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика