Ўзбекистон U17 аёллар терма жамоаси Афғонистон вакилларини йирик ҳисобда мағлуб этди

Aslanov Jasurbek
7 июл 2021
Ўзбекистон U17 аёллар терма жамоаси "CAFA U-17 Women's Championship 2021" халқаро турнири доирасида Афғонистон вакилларига қарши баҳс олиб борди.

Учрашувда ўзбекистонликлар 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва турнир жадвалида 1-поғонага кўтарилиб олди.

Мусобақанинг навбатдаги ҳал қилувчи учрашувида Тожикистон ҳамда Эрон жамоалари ўзаро куч синашади. Соат 20.45 да старт оладиган мазкур ўйин натижасига кўра, турнир ғолиби маълум бўлади.

"CAFA U-17 Women's Championship 2021"

3-тур | 07.07.2021

Ўзбекистон 8-0 Афғонистон

Голлар: Севинч Раҳматуллоева 32ʼ, Рухшона Сайдаббасова 20ʼ, 41ʼ, Ксения Бунтина 60ʼ, Лейла Рустуллаева 46ʼ (пен.), 56ʼ, 67ʼ, Меҳрибон Эгамбердиева 80+2ʼ




Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ufa.uz