UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  79 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  5 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  8 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  40 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  6 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  13 16:57BBC канали Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган Линекерни ишдан бўшатмоқчи  19 16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  3 16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  7 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  4 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  4 14:27"Лочинлар" "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайирган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг уч нафар футболчиси "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг уч нафар футболчиси "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги қарори ҳамда "Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон тараққиётига, унинг шон-шуҳратини жаҳон миқёсида янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, эл-юртимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган қуйидаги ташаббускор ва етакчи ёшларнинг бир гуруҳи "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди. Улар орасида яқинда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан 23 ёшгача бўлган Осиё кубоги финалигача етиб борган футболчилар ҳам бор. 

Жумладан, Жасурбек Жалолиддинов, Ҳожимат Эркинов ва Ҳусайн Норчаев ушбу медаль билан тақдирланди.

Футболчиларимизни мукофот соҳиби бўлгани билан табриклаймиз ҳамда келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика