

Унга кўра, Ўзбекистон тараққиётига, унинг шон-шуҳратини жаҳон миқёсида янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, эл-юртимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган қуйидаги ташаббускор ва етакчи ёшларнинг бир гуруҳи "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди. Улар орасида яқинда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан 23 ёшгача бўлган Осиё кубоги финалигача етиб борган футболчилар ҳам бор.
Жумладан, Жасурбек Жалолиддинов, Ҳожимат Эркинов ва Ҳусайн Норчаев ушбу медаль билан тақдирланди.
Футболчиларимизни мукофот соҳиби бўлгани билан табриклаймиз ҳамда келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!



