

Иорданияга қарши ўйин (3:1)дан кейин Тошкентга сафар қилган Миср Олимпия терма жамоасининг делегациясидан олти нафар футболчи — Муҳаммад Мағриби, Иброҳим Одил, Аҳмад Набил, Мустафо Саад, Мажид Хони ва Маҳмуд Абдул Расул тушиб қолган. Уларнинг баъзилари жароҳат олган, миллий терма жамоага чақирилган, шунингдек, ҳужжатлар билан боғлиқ сабабларга кўра Ўзбекистонга қарши баҳсда иштирок этмайди. Тошкентга 22 нафар футболчи ташриф буюрган.
Мисрликларнинг бразилиялик бош мураббийи Рожерио Микале Ўзбекистон ёшларига кучли ва тезкор дея таъриф бериб, жамоасини қийин ўйин кутиб турганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув “Бунёдкор” стадионида соат 19:00 да старт олади.



