Ўзбекистон U-22 Хитойга 18 июнь куни жўнаб кетади

Narzulla Saydullayev
16 июн 2014
Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 21 ва 23 июнь кунлари Хитой U-22 ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.
17 июнь куни Тошкентда йиғиладиган Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 18 июьнга ўтар кечаси Тошкентдан Сеул орқали Хитойга йўл олади. Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги ёшлар терма жамоаси Хитойда бир ҳафта давомида йиғин ўтказади ва йиғин давомида Хитой U-22 ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик-назорат учрашувида майдонга тушади. Мазкур учрашувлар 21 ва 23 июнь кунлари ўтказилади. Ҳар иккала учрашув ҳам Шанхай шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Таъкидлаш лозим, U-22 ёшлар ўртасидаги навбатдаги Осиё Чемпионати саралаш баҳслари 2015 йилнинг март ойида ўтказилиши режалаштирилган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com