UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15BALLON D'OR-2025  1 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  1 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  15 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  4 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  4 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  35 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  10 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси дарвозабони — Осиё чемпионатига тайёргарлик, Маскерано билан учрашув ва "Металлург"даги тақдири ҳақида Янгиликлар

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси дарвозабони — Осиё чемпионатига тайёргарлик, Маскерано билан учрашув ва "Металлург"даги тақдири ҳақида

Март ойида юртимиз яшил майдонларида бўлиб ўтадиган U-20 Осиё кубогига стартига ҳам оз қолди.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари 2022 йил давомида бир қатор халқаро турнирлар, кучли ва номдор терма жамоалар билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишди. Ҳар ой давомида йиғинлар орқали шаклланиб боришди. Терма жамоа дарвозабони Ҳумоюншоҳ Сайётов Осиё кубогига тайёргарлик жараёнлари ва "Металлург"даги тақдири ҳақида фикрларини билдирди. 


- Аргентина, Словакия, Уругвай билан учрашувлар орқали терма жамоамиз тайёргарлик олиб борди. Олдинда сўнгги йиғин кутиб турибди. Ушбу жараён ҳақида фикрингиз қандай?

- Терма жамоа билан U-20 Осиё кубогига юқори даражада тайёргарлик олиб бормоқдамиз. ЎФА томонидан яратиб берилаётган шароитлар аъло. Футболчилар мамнун. Ўртоқлик учрашувларига келсак, Жаҳон чемпионати қатнашчилари Аргентина, Бразилия, Уругвай ва Словакия билан ўйинларда муносиб тўп тепдик, дея оламан. Улардан кам жойимиз йўқлигини сездик. Ютқазган бўлсакда тенгма-тенг курашдик. Фақатгина тезлик ҳисобига мағлубиятга учрадик. Албатта катта тажриба олганимиз муҳим нарсадир. Аргентина бош мураббийи Хавьер Маскерано Равшан Акмаловични олдиларига келиб: "Чиройли ва характерга бой футбол кўрсатдинглар, қойил қолдик, раҳмат",- деб айтди. 

- Осиё чемпионатида асосий мақсад нима бўлади? Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш ёки бош соврин?

- Март ойигача мураббийлар штаби тузган режа асосида етиб келсак, юз фоиз тайёрмиз, деб айта оламан. Мақсадимиз чемпион бўлиш ва Жаҳон чемпионатида кучли саккизталикка кириш. Бунга кучимиз ҳам кўзимиз ҳам етади. 

- Гуруҳдаги рақиблар орасида энг хавфлиси қайси бири?

- U-20 Осиё кубогида осон ёки енгил рақиб, деган нарса бўлмайди. Чунки қитъанинг энг кучли 16та жамоаси қатнашади. Асосийси ўзимизга ишонч билан ҳар бир ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилишимиз керак. 

- "Металлург"даги фаолиятингиз қандай кетяпти? Янги йилга режалар қандай?

- Ҳозирги кунда клубда терма жамоа аъзоларидан мен, Шаҳзод Неъматжонов, Алишер ва Равшан Хайруллаевларга имконият берилмаётгани, ҳаттоки асосий жамоа машғулотларига жалб қилинмаётгани албатта хайрон қолдирмоқда. Бу келгуси фаолиятимга ўсишим учун тўсқинлик қилиши сабабли клуб раҳбарияти билан шартномамни бекор қилиш арафасида турибмиз. Бир нечта жамоалардан таклифлар бор. Музокаралар кетмоқда. 

- Жамоанинг ўтган йил бошидаги Туркиядаги йиғинида қатнашган эдингиз...

- Ўшанда қишки йиғин самарали ўтганди. Асосий жамоа билан йиғинда тўлиқ қатнашдим. Бош мураббий Польша клуби билан ўртоқлик учрашувида бир тайм имконият ҳам берганди. Дарвозамдан гол ўтказмадим. Жамоа ўйинда ғалаба қозонди. Тошкентга келганимиздан сўнг ҳамма нарса бирданига ўзгариб кетди. Мени ўринбосарларга жўнатишди. Сабабини билолмадим

- Балки Осиё чемпионати кўп ёшларга ўзини кўрсатиши ва клубида ўйнаш имконини берар?

- U-20 Осиё кубоги ёш футболчиларга Европага йўл олиши учун имконият, дея оламан. Аммо биринчи ўринда она юртимиз олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун тўп тепамиз. Ҳар бир ўйинга финал каби муносабатда бўламиз, жонимизни берамиз. 

Абдулазиз ёзиб олди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика