Ўзбекистон U-20 назорат беллашувида "Металлург"ни мағлубиятга учратди

Sherzod Nurmatov
26 мар 2022
Бугун Бекобод шаҳрида Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон U-20 ҳамда "Металлург" ўртасида назорат баҳси бўлиб ўтди.

Биринчи бўлимда “Металлург” мураббийлари штаби асосий таркибда камроқ ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчиларни майдонга туширишди. Бу тайм “Металлург” жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Стандарт вазиятда – бурчакдан тўп узатилганда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳимоячиси Шерзод Эсонов ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди.

Иккинчи таймда Луисма Эрнандес таркибни тўлиқ алмаштирди ва майдонга "Металлург U-21" ўйинчилари туширилди. Натижада ташаббус Равшан Ҳайдаров шогирдлари томонига ўтди ва Рустам Турдимуродов ва Шаҳриёр Жабборов томонидан киритилган тўплар эвазига Ўзбекистон U-20 жамоаси зафар қучди. 

Назорат учрашуви

"Металлург" – Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 1:2 

Бекобод. 26 март. “Металлург” марказий стадиони.

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Руслан Серазетдинов, Алишер Усмонов

Голлар: Шерзод Эсонов (автогол) – Рустам Турдимуродов, Шаҳриёр Жабборов


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Металлург" клуби матбуот хизмати