Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси Тожикистонни мағлуб этди

Mirjalol Normatov
12 мар 2023
Бугун Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги саралаши 3-тури доирасида Тожикистонга қарши баҳс олиб борди.

Унда Ўзбекистон термаси 4:0 ҳисобида рақибаларини мағлуб этди.

Тожикистон - Ўзбекистон 0:4 

Голлар: Руҳшана Сайдаббасова (20), Лейла Ораниязова (50, 90+5), Севинч Раҳматуллаева (90+1).

Аёлларимиз дастлабки икки турда аввалига Таиланд (0:2) ҳамда Хитой Тайпейи (0:3) термаларига мағлуб бўлишганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ufa.uz