Ўзбекистон U-19 термаси Душанбе шаҳрида илк машғулотини ўтказди

Narzulla Saydullayev
1 ноя 2017
Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этадиган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 31 октябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига етиб келди ва илк машғулотларни ўтказди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси машғулотларни “Помир” стадионига тегишли машғулотлар майдонида ўтказди. Терма жамоа аъзолари асосан тикланиш ва чигалёзди машғулотларини ўтказишди.

Таъкидлаш жоиз, саралаш учрашувлари Ҳисор шаҳридаги ярим табиий ва ярим сунъий қопламали майдонда ўтказилади. Машғулотлар ҳам айнан шундай қопламали майдонда ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, Александр Мочинов жамоаси саралаш баҳсларини 2 ноябрь куни Мальдив ороллари терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com