

Йиғин доирасида Ўзбекистон ёшлар термаси 18 ва 20 апрель кунлари сербиялик тенгдошларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади.
Жамоа бош мураббийи Александр Мочинов Сербиядаги йиғинга 18 нафар футболчини таклиф қилди.
Дарвозабонлар: Қиличев Жаҳонгир (“Бунёдкор”), Умиджон Эргашев (“Насаф”);
Ҳимоячилар: Абубакр Мўйдинов (“Бунёдкор”), Иброҳим Йўлдошев (“Пахтакор”), Раҳматилла Мирзааҳмадов (“Цементчи”), Абдулазиз Ёқубов (“Андижон”), Дилшод Саидов (“Насаф”);
Ярим ҳимоячилар: Камрон Саидазимов (“Пахаткор”), Суҳроб Иззатов (“Бунёдкор”), Ислом Кенжабоев (“Насаф”), Бобуржон Асқаров (“Пахтакор”), Аббосбек Жумақулов (“Цементчи”), Георгий Аҳмедов (“Пахтакор”), Остон Урунов (“Пахтакор”), Расул Йўлдошев (“Бунёдкор”), Худоёрхон Сагдуллаев (“Насаф”);
Ҳужумчилар: Асадбек Собиржонов (“Пахтакор”), Жаҳонгир Абдусаломов (“Бунёдкор”).
Навбатдаги йиғин Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг 2018 йили ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик режасидан ўрин олган. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.



