Ўзбекистон (U-19) "Рубин" ва Ливан ёшларига қарши назорат учрашуви ўтказади

27 фев 2014, 21:33
Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси эртага “Рубин” клуби ёшларига қарши назорат ўйинини ўтказади.
Бу ҳақида ЎФФ расмий твиттери хабар бермоқда.

Шу билан бирга Ливан U-19 ёшларига қарши назорат-ўртоқлик учрашувини ўтказишга келишиб олинди. Бу ўйин 2 март куни Анталияда бўлиб ўтади.

Манба: championat.asia