Ўзбекистон U-18 термаси Грузия ёшларига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Narzulla Saydullayev
24 апр 2017
Шу йилнинг 17–23 май кунлари Сербия пойтахти Белград шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтаб келган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси май ойи бошида иккита ўртоқлик ўйини ўтказади.

Александр Мочинов қўли остидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси 2 ва 4 май кунлари Тбилисида Грузия ёшлар термасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Бўлажак ўйинлар Ўзбекистон U-18 терма жамоаси учун 2018 йили бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com