Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Канто Университети" U-20 жамоасига мағлуб бўлди

Sherzod Nurmatov
23 дек 2023
Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Канто Университети" U-20 жамоасига қарши учрашув ўтказди.

Фарҳод Нишонов шогирдлари мазкур учрашувда рақибларига имкониятни бой беришди. 

"Канто Университети" U-20 – Ўзбекистон U-18 1:0

Биринчи бўлимда майдонга тушганлар: Самандар Муратбаев, Меербек Режабалиев, Ғиёс Ризакулов, Наримон Аҳмаджонов, Рўзибой Файзуллаев, Рустамбек Фомин, Абдуазиз Абдурашидов, Муҳаммадали Ўринбоев, Саидумархон Саиднуруллаев, Нурлан Ибраимов, Далер Тухсанов. 

Захирадан майдонга тушганлар: Равшан Ҳайруллаев, Асилбек Жумаев, Саидхон Ҳамидов, Жўрабек Жўраев, Беҳруз Абдуллаев.

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси ўртоқлик турнири доирасидаги кейинги учрашувини Япония U-18 термасига қарши ўтказади. 

Фарҳод Нишонов шогирдлари ўтган турда "Ол Ибараки" U-22 жамоасига йирик ҳисобда ютқазган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати