Ўзбекистон U-17 ёрдамчи мураббийи Анвар Раҳимов: "Шогирдларимиз турнир давомида улкан меҳнат қилишди, уларга миннатдорчилик билдираман"
26 ноя 2023 11:33
Янгиликлар
Ўзбекистон U-17 ёрдамчи мураббийи Анвар Раҳимов: "Шогирдларимиз турнир давомида улкан меҳнат қилишди, уларга миннатдорчилик билдираман"
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Анвар Раҳимов Францияга қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Бош мураббийсиз мусобақада иштирок этиш жуда қийин. Унинг вазифаси муҳим аҳамият касб этади ва жамоада катта рол ўйнайди. Мураббийнинг четлатилгани ҳам ўйинга таъсир ўтказди. Мақсадимиз ғалаба қозониш эди, бундай натижа, албатта, бизни мамнун этмайди. Бироқ йигитлар бор кучини ишга солган ҳолда ҳаракатланишди ва турнир давомида улкан меҳнат қилишди, уларга миннатдорчилик билдираман", - деди Раҳимов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 жаҳон чемпионатининг энг кучли саккиз жамоаси қаторидан ўрин олди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар