Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини Тожикистонга Анвар Раҳимов олиб боради

Iskandarov Abdulaziz
10 авг 2024
Ислом Исмоилов мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бир неча кунлардан сўнг Хитойдаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этади.

Олдинда турган Осиё кубоги саралаш учрашувларига тизимли тайёргарлик кўриш ҳамда терма жамоага номзод бўлган бир қатор иқтидорли футболчиларни синовдан ўтказиш мақсадида вакилларимиз Тожикистонда ўтадиган CAFA U-17 мусобақасида иштирок этиши режалаштирилган. 

Мусобақа 17-24 август кунлари Душанбеда ўтказилади. Жамоамизни Анвар Раҳимов бошчилигидаги мураббийлар штаби тайёрлаб боради.



Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: