Ўзбекистон U-17 устози Ислом Исмоилов: "Қуръадаги рақиблар биз учун қайсидир маънода янгилик бўлди"

Iskandarov Abdulaziz
13 июн 2024
Бир неча соат олдин 2025 йилги U-17 Осиё кубоги саралаш баҳсларига қуръа ташланди.

Қуръа натижаларига кўра, ўсмирларимиз "E" гуруҳида Фаластин, Ироқ ва Хитой Тайпейи билан куч синашади. Биз бу борада Ўзбекистон U-17 бош мураббийи Ислом Исмоиловнинг фикрларини тингладик. 

"Бу қуръани 2 йилдан бери кутаётган эдик. Мана шу вақт ичида кўплаб рақиблар билан тўқнаш келдик. Лекин гуруҳимиздаги терма жамоалар билан учрашмаганмиз. Қайсидир маънода биз учун янгилик. Ҳеч қайси рақибдан қўрқмаймиз, ҳурмат қиламиз. Ироқ, Фаластин характерга эга жамоалар. Бор кучимизни ишга солган ҳолда саралашда муваффақиятли қатнашамиз ва Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритамиз. 

Тайёргарликка келсак, қуръадан сўнг режамизни қайтадан тузиб чиқамиз. Саралаш баҳсларигача бир қанча рақиблар билан ўйнашимиз келишилган. Рақиблардан келиб чиқиб режамизга ўзгартириш киритамиз",- дейди Ислом Исмоилов.

Кейинги йил ўтиши режалаштирилган ўсмирлар Осиё Чемпионати саралашига қуръа ташланди — терма жамоамиз "Е" гуруҳидан жой олди


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia