Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Марокаш U-17 ни мағлубиятга учратди

Sherzod Nurmatov
11 фев 2023
Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркиядаги йиғин доирасида Марокашга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Учрашувда ўсмирларимиз тенгдошлари устидан 2:1 ҳисобида ғалабани расмийлаштирдилар. Терма жамоамизнинг голларига Қувончбек Абраев (16-дақиқа) ва Лазизбек Мирзаев (90+2-дақиқа) муаллифлик қилди.

Марокаш – Ўзбекистон 1:2

Ўзбекистон У-17 терма жамоаси: Муҳаммадюсуф Собиров, Азизбек Тўлқинов, Беҳруз Жуматов, Шерзод Абдулбориев, Дилшод Абдуллаев, Мамадалихон Олимов, Ойбек Ўрмонжонов, Оллоберган Каримов, Шодиёр Шодибоев, Қувончбек Абраев, Лазизбек Мирзаев (с)


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати