Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди

Sherzod Nurmatov
21 июл 2025
Ислом Исмоилов оилавий сабабларга кўра йиғиндан кетди.

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

"Жамоамизни олдинда турган назорат учрашувларига мураббийлар штаби тайёрлаб боради", – дейилади хабарда.

Терма жамоа 30 июлга қадар давом этадиган Москва йиғинида маҳаллий клубларга қарши назорат учрашувларида майдонга тушиши режалаштрилган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати