

Ўйин Коломбо шаҳридаги «СR&FC Grounds» ўйингоҳида Тошкент вақти билан 14:30 да бошланди.
Мусобақа фаворити бўлган Хитойга қарши кечган ўйинда Илҳом Ханжариев шогирдлари жавобсиз 8 та гол ўтказиб юборишди. Умумий ҳисоб китобларга кўра гуруҳда 1 ўринни 12 очко билан Хитой U-16 аёллар терма жамоаси эгаллаган бўлса, Иордания ҳамда Ўзбекистон 7 очкодан жамғаришди. Тўплар нисбатидаги устунлик эвазига Иордания гуруҳда 2 ўринни эгаллади ҳамда Хитой билан бирга саралаш босқичини муваффақиятли якунлади.
Эслатиб ўтамиз, Илхом Ханжариев шогирдлари биринчи турда Иордания билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашган бўлса, иккинчи турда Гуам устидан 3:1 ҳисобида, 3-турда эса Шри-Ланка устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.



