

Мазкур мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Азамат Абдураимов шогирдлари бир қатор мусобақа ҳамда ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда. 26 июль – 1 август кунлари Тожикистонда Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ўтказилган “CAFA U-16 championship-2019” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда терма жамоамиз 2-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси август ойида яна бир халқаро мусобақада қатнашади. 20-26 август кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида “Star Way” номли Валентин Иванов хотира-турнири бўлиб ўтади. Унда Туркия, Сербия, Россия ҳамда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.




