Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Хитой Тайпейни мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
9 ноя 2015
Хитойда бўлиб ўтаётган 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги футбол бўйича Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг учинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.

“В” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси бу турда Хитой Тайпейга қарши майдонга тушиб, йирик — 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Голларни Мафутна Панжиева, Махлиё Назарқулова ҳамда Шахноза Қурбоновалар киритишди.

Эслатиб ўтамиз, Баҳром Норсафаров бошчилигидаги жамоа мусобақанинг дастлабки ўйинида Японияга қарши майдонга тушиб, 4:0 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ундан кейинги — КХДРга қарши ўйин ҳам ҳудди шундай ҳисобдаги мағлубият билан тугади. Гуруҳ босқичининг сўнгги туридаги ғалабадан кейин Ўзбекистон 3 очко билан ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллади ва мусобақадаги иштирокини якунлади.

Япония ҳамда Шимолий Корея терма жамоалари 7тадан очко жамғариб, ярим финалга йўл олди. Ярим финал йўлланмасини “А” гуруҳидан Хитой ҳамда Таиланд терма жамоалари ҳам қўлга киритди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com