

Илҳом Ханжариев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Тошкент-Куала-Лумпур-Коломбо йўналиши бўйлаб Шри-Ланкага етиб борди ва “Galadary” меҳмонхонасига жойлашди. Терма жамоа бугун сафардан кейинги чигалёзди машқлари билан чекланса, эртадан бошлаб тўлиқ машғулотлар кун тартибидан жой олади.
Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоасининг Осиё чемпионати дастлабки саралаш босқичидаги учрашувлари санаси қуйидагича:
15 сентябрь, соат 10:30
Иордания – Ўзбекистон
19 сентябрь, соат 10:30
Ўзбекистон – Гуам
21 сентябрь, соат 14:30
Ўзбекистон – Шри-Ланка
23 сентябрь, соат 14:30
Хитой – Ўзбекистон
Изоҳ: Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.



