Ўзбекистон терма жамоаси "Ким Ил Сунг" стадионига етиб борди

Narzulla Saydullayev
16 июн 2015
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг КХДРга қарши ўйини бошланиши арафасида.
"Ўзбекистон миллий терма жамоаси Пхеняндаги "Ким Ил Сунг" стадионига етиб келди. Афсуски стадионда баҳснинг матнли трансляциясини олиб боришнинг имкони йўқ. Бироқ имкон қадар натижадан хабардор қилиб борамиз", - деб ёзилади ЎФФнинг твиттердаги расмий саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, КХДР - Ўзбекистон учрашуви Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади. СПОРТ телеканали ўйинни жонли равишда намойиш этмайди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia