Ўзбекистон терма жамоасининг БААдаги йиғинига икки нафар футболчи қўшилди

Оқил Абдубарноев
14 дек 2023, 20:40
Катанец бошчилигидаги жамоа Осиё кубоги олдидан 11 декабрдан Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Рустам Ашурматов ва Абдурауф Бўриев йиғинда иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирликларига етиб келишди. Бир неча кундан сўнг таркиб тўлиқ шаклланади.

Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец шогирдлари Осиё кубоги гуруҳ босқичида Австралия, Сурия ва Ҳиндистонга қарши баҳс олиб боради.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати