

"Тезкор Студия"нинг кечаги жонли эфирида терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов юқоридаги маълумотларга муносабатини билдирди.
"Тошкентда Ироқ билан ўйнашимиз аниқ бўлиб улгурган. Агарда рақиб топа олмасак, балки, иккита ўйин ўтказармиз. Ҳа, Япония бизни таклиф қилди. Лекин, биз узоқ парвоз қилишимиз ва уч кун карантинда ўтиришимиз керак. Яна Тошкентга қайтишимиз ҳам бор. Булар кўп вақтни олиб қўяди. Март ойидаги йиғинга легионерларни ҳам жалб қилишимиз мумкин. Масалан, Элдор Шомуродов тўғридан-тўғри кела олмайди. Европадан Тошкентгача етти соатда етиб келади. Сардор Рашидовни чақириш масаласини ўйлаб кўрамиз. Олдинда яна иккита тур бор, кузатамиз",- дейди Абрамов.



