

2-турда эса терма жамоамиз дам олади. Шу боис ФИФА кунидан унумли фойдаланиш мақсадида ЎФА халқаро бўлими ва ЎФА терма жамоалар маркази Ироқ билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишувга эришди.
Мазкур баҳс 9 сентябрь куни Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Ироқ терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши "C" гуруҳида иштирок этади. Жамоа ушбу гуруҳда Эрон, Баҳрайн, Камбоджа ва Гонконг билан кураш олиб боради. Ироқ 5 сентябрь куни Баҳрайн меҳмони бўлади ва 2-турда худди биз каби дам олади.




