UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  24 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  79 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Ўзбекистон терма жамоаси Россияда йиғин ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси Россияда йиғин ўтказади

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 24-31 август кунлари Россияда бир ҳафталик йиғин ўтказади.

Ўқув-машғулот йиғини Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтади. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз йиғин доирасида Россиянинг "Виз-Синара" ва "Зик-Урфу" жамоаларига қарши назорат ўйинлари ўтказилади. Терма жамоамиз делегацияси Россияга 24 августда учиб кетади.

Назорат ўйинлари
25.08.2017

"Виз-Синара" - Ўзбекистон

26.08.2017
"Виз-Синара" - Ўзбекистон

29.08.2017
"Зик-Урфу" - Ўзбекистон

30.08.2017
"Зик-Урфу" - Ўзбекистон

Бўлажак йиғин Ўзбекистон футзал термаси учун Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтадиган 2017 йилги Осиё ўйинлари ва футзал бўйича 2018 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Маълумот учун, Ашхободдаги Осиё ўйинлари шу йилнинг 17–27 сентябрь кунлари ўтказилади.



Шу ўринда терма жамоамиз Екатеринбургда назорат ўйинлари ўтказадиган клублар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

"Виз-Синара"

Екатеринбург шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган "Виз-Синара" Россиянинг машҳур клубларидан бири ҳисобланади. Клуб 1992 йилда ташкил топган. Бугунги кунда Россия Суперлигасида иштирок этади. Жами 11 маротаба мавсумни совринли ўринларда якунлаган, 2008-2009 ва 2009-2010 йилги мавсумларда Россия чемпиони бўлган. Шунингдек, "Виз-Синара" 2007-2008 йилги мавсумда футзал бўйича УЕФА кубоги финалида Испаниянинг "Эль-Посо" жамоасини мағлуб этиб бош совринни қўлга киритган. Шунингдек, 2007 йил Россия кубоги, 1998 йилда Олий лига кубогини қўлга киритган.

"Виз-Синара" ўзининг академияси билан ҳам машҳур ҳисобланади.

"Зик-Урфу" эса Россия Олий лигасида иштирок этади, жамоа Суперлигага чиқиш учун ҳаракат қилмоқда.

Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика