

Бу Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аргентиналик мураббий қўлостидаги илк ўртоқлик ўйини бўлади.
Мазкур учрашув олдидан 5 сентябрь куни "Миллий" стадионнинг матбуот анжуманлари залида ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Анжуман соат 11:00да бошланади. Матбуот анжуманидан кейин оммавий ахборот воситалари ходимларига ўртоқлик ўйинлари учун аккредитациялар тақдим қилинади.
Эслатиб ўтамиз, мухлислар Ўзбекистон - Сурия учрашуви чипталарини "Миллий" стадион кассаларидан харид қилишлари мумкин. Чипталар савдоси давом этмоқда.



