UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Африка Миллатлар Кубоги-2019. "E" квартетида биринчи тур баҳслари ўтказилди  1 22:30ОЧЛ. Каннаваро устозлигидаги жамоа Феллайни ҳаракат қилаётган клубни мусобақадан чиқариб юборди   1 21:59Равшан Эрматов ОФК вакилларини қабул қилди  9 21:54Азиз Тўхтабоев: "Серияда бешталикдан кейинги зарбаларни футболчиларнинг ўзлари ҳал этишди"  5 21:52Ҳамиджон Актамов: “Ҳар доим пенальти тепишни машқ қиламиз”  9 21:50Ўзбекистон кубоги. “Қизилқум” пенальтилар сериясида “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратиб кейинги босқичга чиқди (батафсил шарҳ)  2 21:45Эл-Шарави учун 3 йиллик шартнома ва йилига 16 миллион евро маош. Ёмон эмас-а?  7 21:30Карикатура: Вақтни қандай тўхтатиш мумкин?  7 21:10Невилл: "Манчестер Юнайтед" Погбани жамоада ушлаб қолиши керак эмас"  9 21:00Olamsport: Шоҳжаҳон рейтингда кўтарилди, Жонс Кормьега қарши жангга рози бўлмади  1 20:50Баллак "Челси"га қайтиши мумкин  3 20:45Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" Қўқонда пенальтилар сериясида ғолиб бўлди, "Динамо" мусобақани тарк этди  61 20:25Торрес: "Реал" Азарга янги даражага чиқиши учун ёрдам беради"  18 20:07"Ливерпуль" ҳимоячиси "Вильярреал" клубига ўтади  5 19:34Тарихни эслаб. 12 та сариқ ва 4 та қизил карточка кўрсатилган ўйинни эслайсизми?  15

Элдор Шомуродовнинг иккита голи Сурияни мағлуб этди Янгиликлар

Элдор Шомуродовнинг иккита голи Сурияни мағлуб этди

Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда тезкор гол урилди. 3-дақиқада Одил Аҳмедов рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйиб жарима майдонига ёриб кираётган Шомуродовни кўрди, Элдор тўпни дарвозабоннинг оёқлари орасидан дарвозага йўллади - 1:0.

42-дақиқада Жалолиддин Машариповнинг ажойиб тўп узатишидан кейин Элдор Шомуродов дублга эришди - 2:0.

Шу тариқа Эктор Купер бошчиигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Сурияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.



Ўртоқлик ўйини
11 июнь, "Миллий" стадиони.
ЎЗБЕКИСТОН - СУРИЯ 2:0
Ҳакамлар:
Рисбек Шекербеков, Баҳодир Қўчқоров, Исмоилхон Толипжонов (учаласи Қирғизистон), Шерзод Қосимов (Ўзбекистон)

Голлар: Элдор Шомуродов 3, - 1:0. Элдор Шомуродов 42, - 2:0.

Ўзбекистон: 25.Элдор Суюнов, 4.Фарруҳ Сайфиев (13.Олег Зотеев, 74), 5.Анзур Исмоилов, 6.Даврон Ҳошимов, 7.Одилжон Ҳамробеков (18.Фозил Мусаев, 60), 9.Одил Аҳмедов (23.Хуршид Ғиёсов, 75), 10.Жалолиддин Машарипов, 14.Элдор Шомуродов (17.Игорь Сергеев, 79), 19.Остон Ўрунов (8.Икром Алибоев, 60), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Қувондиқ Рўзиев (22.Достон Ибрагимов, 67)
Захира: 1.Жавоҳир Илёсов, 2.Хожиакбар Алижонов, 3.Достон Турсунов, 11.Тимурхўжа Абдухолиқов, 15.Егор Кримец, 24.Акром Комилов.

Сурия: 1.Иброҳим Алма, 3.Муаяд Ал Ажан, 5.Омро Мидани (4.Шиб Ал Али, 46), 6.Амро Женьят, 8.Маҳмуд Ал Мавас (11.Абдул Малик Ал Анизан, 77), 12.Муҳаммад Ал Вакид, 13.Аҳмад Ал Аҳмад (10.Фирас Ал Хатиб, 65), 14.Тами Хож Муҳаммад, 19.Аҳмад Ашкар, 20.Холид Ал Мбайед, 21.Муҳаммад Ал Мармур (16.Ҳамид Мидо, 84).
Захира: 23.Аҳмад Маданиеҳ, 22.Холид Ал Хожиотман, 15.Ала Ал Шбли, 17.Аҳмад Диб.

Огоҳлантиришлар: Маҳмуд Ал Мавас 48, Абдул Малик Ал Анизан 90+4


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. Ўйин тугади, Ўзбекистон терма жамоаси Сурияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

90. ЗАРБА! Машарипов бурчак тўпини амалга оширди, Сергеев тўп учун курашди, аммо зарба ўхшамади

87. ГОЛ! Сурияликлар гол уришди, аммо Абдул Малик Ал Анизан бу вазиятда Суюновга нисбатан қўполлик ишлатгани учун гол инобатга олинмади

84. Ўзгариш. Сурия. Муҳаммад Ал Мармур ўрнига Ҳамид Мидо

82. Зарба! Хуршид Ғиёсовнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди

79. Ўзгариш. Ўзбекистон. Элдор Шомуродов ўрнига Игорь Сергеев

77. Ўзгариш. Сурия. Маҳмуд Ал Мавас ўрнига Абдул Малик Ал Анизан

76. Ўзгариш. Ўзбекистон. Одил Аҳмедов ўрнига Хуршид Ғиёсов

74. Ўзгариш. Ўзбекистон. Фарруҳ Сайфиев ўрнига Олег Зотеев

69. ЗАРБА! Машарипов икки ҳимоячини чалғитиб зарба берди, қайтган тўпни Аҳмедов ноаниқ тарзда йўллади

67. Ўзгариш. Ўзбекистон. Қувондиқ Рўзиев ўрнига Достон Ибрагимов тушди

65. Ўзгариш. Сурия. Аҳмад Ал Аҳмад ўрнига Фирас Ал Хатиб

62. Одил Аҳмедов тўпни жарима майдонига узатди, Сайфиев марказий ҳужумчи ўрнида пайдо бўлди, аммо зарба бермади

60. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Остон Ўрунов ўрнига Икром Алибоев, Одил Ҳамробеков ўрнига Фозил Мусаев тушди

58. Суриянинг ҳужуми, Ислом Тўхтахўжаев дарвоза ёнидан тўпни қайтариб юборди



55. Остон Ўрунов иккинчи таймни анча фаол бошлади,.

48. Огоҳлантириш. Сурия. Маҳмуд Ал Мавас

46. Иккинчи тайм бошланди.

46. Ўзгариш. Сурия. Омро Мидани ўрнига Шиб Ал Али тушди


45. Биринчи тайм тугади.

42. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЭЛДОР ШОМУРОДОООООООООООООВ! 2:0. Машариповнинг ажойиб пасидан сўнг Шомуродов дублга эришди.

37. ЗАРБА! Мармурнинг акробатик зарбаси ноаниқ кетди

35. УХХХХХХХХ! Суриялик футболчи ҳозир Элдор Суюнов билан тўқнашиб кетди! Шифокорлар уларга ёрдам кўрсатишди, ҳаммаси жойида.

29. Меҳмонларда жарима тўпи. Муҳаммад Ал Мармурнинг амалга оширган тўпи тўғри Суюновнинг қўлига бориб тушди

27. Хавфли вазият! Одил Аҳмедов ва Элдор Шомуродов бир бири билан девор услубида ўйнади, аммо сўнгги пас ноаниқ чиқди

22. Элдор Шомуродов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди, акс ҳолда ҳужумчимиз бирга бир вазиятга чиқиб кетарди

13. Чап қанотдан рақиб жарима майдонига узатилган тўпни меҳмонлар сардори Тами Хож Муҳаммад қайтариб юборди

10. УХХХХХХХХХХХХ! АЖОЙИБ ЗАРБА ВА АЖОЙИБ СЕЙВ! Сурияликлар бурчак тўпини амалга оширишди, Омро Мидани акробатик тарзда дарвозага зарба берди, Суюнов ажойиб реакция намойиш этди. 



5. ЗАРБА! Маҳмуд Ал Маваснинг кучли зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди

5. ЗАРБАААААААААААААААА! Яна Аҳмедов икки рақибни ортда қолдириб ажойиб пас берди, Шомуродовнинг бу сафарги кучли зарбасини суриялик посбон қайтарди!

3. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЭЛДОР ШОМУРОДОООООООООВ! 1:0. Одил Аҳмедов рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйиб жарима майдонига ёриб кираётган Шомуродовни кўрди, Элдор тўпни дарвозабоннинг оёқлари орасидан дарвозага йўллади. 





1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Навбат, Ўзбекистон давлат мадҳиясига! Барча биргаликда...

- Сурия давлат мадҳияси янграмоқда

- Жамоалар майдонга тушиб келишди.

- Учрашув соат 18:30да бошланади. 


ЯНГИЛАШ

Рейтинг: +95   

Фикрлар

+40   
11 июн 19:13:14
UzBekistanTEAMFCc
Барака топ Элдооооооор.Мана хужумчи яримта имконият
+33   
11 июн 19:14:46
Arsenal Margilon
Ва нихоят шатскихдан хам кучли хужумчи чикти порлаб! Элдор Шомуродов!!!
+33   
11 июн 19:14:07
SARVARBOSS
Шомуродов- сени бизга Аллох берди!!
Худо хохласа ЖЧ22га олиб чиқишига катта ёрдам берасан!!
+32   
11 июн 18:25:51
UZBEK-MEN
Дунёдаги энг чиройли мадхия Ўзбекистонники бўлса керак.
+26   
11 июн 19:12:41
UZBEK-MEN
Шевченкоми Шацкихми ёки Шомуродовми бу ГОООООООЛ
+24   
11 июн 19:13:46
Suleimanov_JR77
Сухандон Миллий стадионни корувулими?
+23   
11 июн 19:17:16
шухратбек88
Элдор хакикий етакчи. Отанга минг рахмат!!!
+22   
11 июн 19:14:19
Muxlis
Сени тарбиялаган Машъалга рахмат
+21   
11 июн 19:16:04
Arsenal Margilon
Хет-трик кутамиз Элдордан
+19   
11 июн 19:12:57
Man United Bukhara
Сухандон ханграмаса бунча?
+19   
11 июн 19:12:50
Fanat PSJ BvB Forever Myu
RealMadrid&Liverpool фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bugun Shaxboz Beg‘amovga o‘xshaganlar Suriyaning g‘alabasini kutishadi. O‘zbekiston yutqazsa-yu, Kuperni boplab tanqid qilsa, to‘g‘rirog‘i ustidan mag‘zava ag‘darsa
shaxboz barbir tanqid qilish uchun maqola chiqaradi maqolani temasi (Suriya Uzb ga qarshi 2marta akrabatik usulda zarba berishga quyib berdi)buladi
hali shungacha birormarta bizga qarshi jamoalar akrabatik zarba bermagan edi deb tanqid qiladi
+17   
11 июн 19:22:39
and.uz
Беғамов! Ўйинни кўраяпсизми? Тўғри бу Япония.Ж.Корея ёки Австралия эмас, лекин харакат бор болларда. Куперни имзоси кўриниб турипти.
+16   
11 июн 19:08:25
Хонмирзо
Шу ўйинни Пахтакор стадионида ўтказилганда футболчилар аниқ яхши ўйнашарди!!!!
Миллий нинг чими ҳали тайёр эмас экан.
+14   
11 июн 19:25:21
Go_Uzbekistan
Yashavor ELDOR shakarsan shakar !!!
XA AYTGANCHA PLUSLARNI OLIB TEPADA TURISH MAZZA BO'LSA KERAK AAAA!!
+14   
11 июн 19:24:47
МХСК
В Узбекистане если у тебя фамилия на букву Ш ты отменный ,супер топовый наподающий
Шацких , Шквырин ,Шишелов ,ШОМУРОДОВ!!!!!!
Вперд Узбекистан!!! Немного нужно подкорректировать игру в центре очень много пустого пространства где нет наших игроков ,в целом игра стабилизируется.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг