Ўзбекистон Суперкубогида асосий вақт дуранг билан якунланса, қўшимча бўлимлар ўтказиладими?

Оқил Абдубарноев
8 мар 2026, 00:22
Узоқ танаффусдан кейин Суперлига чемпионлигини қўлга киритган "Нефтчи" ҳамда мамлакат кубогининг амалдаги ғолиби "Пахтакор" ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги баҳси 15 март куни Андижонда бўлиб ўтади.

Учрашувнинг асосий вақтида дуранг қайд этилса, қўшимча таймлар белгиланмайди ва жамоалар дарҳол пенальтилар сериясига мурожаат қилишади. Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.

Маълумот ўрнида, Суперкубокнинг амалдаги ғолиби Қаршининг "Насаф" клуби ҳисобланади. Қаршиликлар "Андижон" устидан 1:0 ҳисобида зафар қучганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Penalty | Нарзулла Сайдуллаев