Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси учрашуви бўйича ЎФА расмий баёнот берди
24 дек 2023 12:13
Янгиликлар
Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси учрашуви бўйича ЎФА расмий баёнот берди
Айни вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогига қизғин тайёргарлик кўриш мақсадида БАА мамлакатида ўқув-машғулот йиғинлари ўтказмоқда.
Ушбу йиғин доирасида 25 декабрь куни Дубай шаҳрида миллий жамоамиз Қирғиз Республикаси терма жамоасига қарши машғулот ўйинини ўтказади.
Ушбу учрашув расмий мақомга эга эмас ва унда мураббийлар тўлиқ таркибни синовдан ўтказиши мумкин. Шунингдек, иккала жамоанинг келишувига асосан учрашув тўлиқ ёпиқ тарзда бўлиб ўтади.
Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси
25 декабрь | 20:30
“Ал-Наср” машғулот майдони. Дубай

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар