Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Манчестер Сити" клуби хўжайини билан учрашди
15 янв 19:18
Янгиликлар
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Манчестер Сити" клуби хўжайини билан учрашди
Бугун президентимиз Шавкат Миромонович Англиянинг "Манчестер Сити" клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Учрашувда ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажмини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Уй-жой ва транспорт инфратузилмаси, энергетика, тоғ-кон саноати, шаҳарсозлик, рақамлаштириш ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.
Сунъий интеллект борасида, шу жумладан соҳа мутахассисларини тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболли йўналиш сифатида белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Шайх Мансур Ол Наҳаёнга тегишли "Манчестер Сити" клуби ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановни "Ланс"дан 40 млн евро + бонуслар эвазига сотиб олмоқда. 20 ёшли ҳимоячимиз жума куни янги клубида тиббий кўрикдан ўтади.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар