Ўзбекистон ОТЖ Осиё чемпионатига кетиш олдидан Тошкентда сўнгги машғулотни ўтказди

Narzulla Saydullayev
1 янв 2015
Бугун 1 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтадиган U23 Осиё чемпионатига кетиш олдидан Тошкентда машғулот ўтказди.

Бугун жамоа аъзолари "City Palace" меҳмонхонасида йиғилишди. Соат 12:30да "Жар" стадионида машғулот бўлиб ўтди. Унда Осиё чемпионатига борадиган барча футболчилар иштирок этишди.

23 нафар футболчидан иборат Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2016 йилнинг 2 январь куни навбатдаги йиғинда иштирок этиш учун Дубайга жўнаб кетади. Дубай йиғини тугагач, делегация январда Қатарга йўл олади.

Ўзбекистон терма жамоаси 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги Осиё чемпионатида “С” гуруҳидан Ироқ, Жанубий Корея ва Яман терма жамоалари билан жой эгаллаган. 12 январда старт оладиган Осиё чемпионатини ўзбекистонлик олимпиячилар 13 январда Жанубий Кореяга қарши ўйин билан бошлайдилар. Сўнгра 16 январда Ироқ билан, 19 январда эса Яман билан ўйнайдилар.

Ушбу Осиё чемпионати Бразилияда бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи турнир ҳисобланиб, унда Осиёнинг 3 та жамоаси, икки финалчи ва 3-ўрин учун учрашув ғолиби мавжуд 3 та йўлланмани қўлга киритади.

Қуйида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионатига борадиган 23 футболчидан иборат таркибини келтириб ўтамиз.


№        
Исм-фамилиясиТуғилган санаси       
АмплуасиКлуби
1Абдумавлон Абдулжалилов          
22.12.94Дарвозабон“Нефтчи”
Жавоҳир Илёсов06.02.94Дарвозабон“Машъал”
Асилбек Омонов 01.09.93Дарвозабон“Қўқон-1912”
Сардор Раҳмонов09.07.94Ҳимоячи“Нефтчи”
 Абдуллоҳ Олимов11.02.93Ҳимоячи“Пахтакор”
Максимильян Фомин21.09.93Ҳимоячи“Бухоро”
Жавлон Мирабдуллаев19.03.94Ҳимоячи“Металлург”
Мухсинжон Убайдуллаев15.07.94Ҳимоячи“Пахтакор”
Акромжон Комилов14.03.96Ҳимоячи“Бунёдкор”
10 Достон Турсунов13.06.95Ҳимоячи“Нефтчи”
11 Жамшид Болтабоев03.10.96Ҳимоячи“Пахтакор”
12 Владимир Козак12.06.93Ҳимоячи“Пахтакор”
13 Жавоҳир Соҳибов01.03.95Ярим ҳимоячи        
“Пахтакор”
14 Отабек Шукуров22.06.96Ярим ҳимоячи“Бунёдкор”
15 Достон Ҳамдамов24.07.96Ярим ҳимоячи“Бунёдкор”
16 Жалолиддин Машарипов01.09.93Ярим ҳимоячи“Пахтакор”
17 Тимур Ҳакимов23.08.94Ярим ҳимоячи“Оқ-тепа”
18 Жамшид Искандеров16.10.93Ярим ҳимоячи“Пахтакор”
19 Икромжон Алибаев09.01.94Ярим ҳимоячи“Локомотив”
20 Ҳусниддин Гафуров29.07.94Ярим ҳимоячи“Явор”(Сербия)  
21 Игорь Сергеев30.04.93Ҳужумчи“Пахтакор”
22 Элдор Шомуродов29.06.95Ҳужумчи“Бунёдкор”
23 Жасурбек Ҳакимов24.05.94Ҳужумчи“Сўғдиёна”


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia