Ўзбекистон ОТЖ Дубайда Хитой ва Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Narzulla Saydullayev
2 янв 2015
Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Дубай шаҳрига етиб борди.

Терма жамоамиз делегацияси "Time" меҳмонхонасига бориб жойлашди. Дубайдаги йиғин доирасида жамоамиз 4 январь куни Хитой ва 6 январь куни Иордания олимпячиларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги Осиё чемпионатида “С” гуруҳидан Ироқ, Жанубий Корея ва Яман терма жамоалари билан жой эгаллаган. 12 январда старт оладиган Осиё чемпионатини ўзбекистонлик олимпиячилар 13 январда Жанубий Кореяга қарши ўйин билан бошлайдилар. Сўнгра 16 январда Ироқ билан, 19 январда эса Яман билан ўйнайдилар.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia