

Олимпиячиларимиз "Чиғатой" спорт базасида яшаб, "Бунёдкор" стадионида машғулот олиб бормоқдалар.
Терма жамоамиз вакилларининг жисмоний ҳолатини назоратдан ўтказиш мақсадида бугун Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг Илмий-услубий бўлими ходимлари томонидан улардан тест синовлари олинди.
Равшан Ҳайдаров шогирдлари 6 июнь куни Тошкентнинг "Локомотив", 7 июнь куни эса Бекободнинг "Металлург" жамоалари билан назорат учрашувлари ўтказиши режалаштирилган.





