

Ислом Исмоилов жамоаси 18, 20 сентябрь кунлари Парижда Францияга қарши, 24, 26 сентябрь кунлари эса Будапештда Венгрия ўсмирлар терма жамоасига қарши баҳсларда майдонга тушиши режалаштирилган.
18, 20 сентябрь
Франция — Ўзбекистон
24, 26 сентябрь
Венгрия — Ўзбекистон
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Осиё кубоги саралашида гуруҳда Фаластин, Хитой Тайпеи ва Ироқ билан куч синашади. Бу гуруҳ ўйинлари 19-27 октябрь кунлари Хитой Тайпеида бўлиб ўтади. 10та гуруҳ ғолиби ва гуруҳларда иккинчи ўринни эгаллаган 5та жамоа 2025 йил 3-20 апрель кунлари Саудия Арабистонида ўтадиган Осиё кубоги финал босқичига йўлланмани қўлга киритишади.



