

Олдинда турган Осиё кубоги саралаш учрашувларига тизимли тайёргарлик кўриш ҳамда терма жамоага номзод бўлган бир қатор иқтидорли футболчиларни синовдан ўтказиш мақсадида вакилларимиз Тожикистонда ўтадиган CAFA U-17 мусобақасида иштирок этиши режалаштирилган.
Мусобақа 17-24 август кунлари Душанбеда ўтказилади. Жамоамизни Анвар Раҳимов бошчилигидаги мураббийлар штаби тайёрлаб боради.




