Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Mirjalol Normatov
19 окт 2025, 19:45
Футзал бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоа Қирғиз Республикасига қарши ўйнади.

III Осиё ёшлар ўйинларига тайёргарликнинг сўнгги босқичини пойтахтимизда олиб бораётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида қирғизистонлик тенгқурларига қарши кўрик назорат учрашувини ўтказди. Баҳс ҳамюртларимизниниг тўлиқ устунлиги остида ўтди ва Дилшод Раҳматов шогирдлари йирик ҳисобида ғалаба қозонди. 

Эътиборли жиҳатии ҳар иккала тайм бир хил - 4:1 ҳисобида якунланди. Якуний ҳисоб эса 8:2 кўринишини олди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ЎФФ матбуот хизмати