Ўзбекистон МТЖнинг Уругвайдаги машғулотидан қувноқ ФОТОМАҚОЛА

Tolibjon Qosimov
5 июн 2018, 11:12
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Учрашув аслида 7 июнга белгиланган, лекин ўйиннинг бошланиши Тошкент вақти билан 8 июнь куни тонг сахар 4:00га тўғри келади.

Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамиз Монтевидео шаҳрида кеча навбатдаги машғулотни ўтказди. ЎФА матбуот хизмати ана шу машғулотдан суратларни чоп этди. Биз эса ана шу суратларни кичик ҳазил изоҳлар билан эътиборингизга ҳавола этамиз.

Йигитларнинг кайфияти аъло даражада эканлигини суратлардан ҳам билиб олса бўлади.


- Йигитлар, бироз югурганимиздан кейин қизиб кетамиз. Салқин ҳаво билинмайди.

"Насаф"нинг 19 ёшли дарвозабони Умиджон Эргашев учун бу йиғин улкан мактаб бўлаётгани шубҳасиз.


Порохли бочкадан учирилган Ботирали.

- Рустам, эҳтиёт бўл. Чивин ёки Пашша "заправка" қилиб кетмасин :)


- Достон, шу Уругвайга ҳам Жанубий Корея U23га урган голимдан битта такрорламоқчиман.

ЎФА фотографи Ҳасан Пирмуҳаммедовдан ажойиб кадр.


- Элдор, "лимонад" қале экан?


ЖИБ триоси ;)


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати