

Мазкур йиғин доирасида Тожикистонга қарши ўртоқлик учрашуви 4 сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.
Бироқ Тожикистон футбол федерацияси илтимосига биноан, ушбу учрашув 3 сентябрь санасига кўчирилди.
Маълумот ўрнида, Вадим Абрамов мураббийлиги остидаги Миллий жамоамизнинг Эронга қарши ўртоқлик ўйини белгиланганидек 7 сентябрь куни "Бунёдкор" стадионида ўтказилади.



