Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади

Khoja
4 июл 2025
“Қизилқум“ ҳимоячиси Дилшод Комилов фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради.

У Суперлиганинг иккинчи даврасини “Сўғдиёна“ сафида ўтказади. Бу ҳақда Нарзулла Сайдуллаев хабар бермоқда.

26 ёшли ҳимоячи жорий мавсум “Қизилқум“ сафида 17 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 та гол ва 1 та голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia