Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси "Шўртан" мураббийлар штабидан жой олади

Sherzod Nurmatov
26 июн 2025
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Шерзод Аъзамов Ғузор клубида иш бошлайди.

Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевга кўра, "Насаф" ва "Пахтакор" жамоалари собиқ ҳимоячиси Шерзод Аъзамов иккинчи даврадан мураббийлик фаолиятини бошлайди. 35 ёшли Аъзамов "Шўртан" мураббий штабига қўшилади.

Маълумот ўрнида, "Шўртан" 9 очко билан сўнгги ўринда бормоқда. Айни пайтда жамоага Элдор Мойлиев бош мураббийлик қилмоқда. 

Май ойида "90minutuz" подкастида меҳмон бўлган  Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Шерзод Аъзамов мураббийларнинг ёш футболчиларни кашф этиши қийин масала эканлигини айтган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia