

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақани 13 январь куни Сурияга қарши баҳс билан бошлайди. Алишер Никимбаевнинг хабарига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги бошланишидан олдин Дохада битта назорат учрашуви ўтказади. Терма жамоа 7 январь куни Фаластинга қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон Дубайдаги йиғин доирасида Қирғиз Республикасига қарши ёпиқ назорат учрашуви ўтказди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.



